» » Жиззах вилоятида қалбаки актсиз маркали алкоголь маҳсулотларини сотаётган савдо дўконлари аниқланди

Жиззах вилоятида қалбаки актсиз маркали алкоголь маҳсулотларини сотаётган савдо дўконлари аниқланди

16 декабрь 2023 г 271 Комментарии: 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бахмал туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Бахмал туманида фаолият юритувчи “Б.Й. МЧЖга қарашли савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз 63 хил турдаги 1 266 дона кирим ҳужжатлари бўлмаган ва қалбаки актсиз маркали истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Жиззах шаҳрида фаолият юритувчи «Б.Ш.» хусусий корхонасига қарашли савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз 501 дона қалбаки актсиз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, актсиз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!