» » Жиззах шаҳрида қалбаки пулларга кийим-кечак ҳамда “Iphone 13 pro” харид қилган шахслар ушланди

Жиззах шаҳрида қалбаки пулларга кийим-кечак ҳамда “Iphone 13 pro” харид қилган шахслар ушланди

16 сентябрь 2023 г 319 Комментарии: 0

Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.А. “OLX” сайтида сотувга қўйган “Iphone 13 pro” русумли уяли алоқа воситасини харидор Ў.Ж.га 1 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, учрашув пайтида харидор Ў.Ж. унга 100 АҚШ долларлик 10 дона қалбаки купюраларни берганлиги аниқланиб, ушбу купюралар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!