» » Жиззахда суғурта полислари камомадига йўл қўйган собиқ марказ директори аниқланди

Жиззахда суғурта полислари камомадига йўл қўйган собиқ марказ директори аниқланди

02 декабрь 2022 г 424 Комментарии: 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ш.Т. “A.I.» компаниясининг Жиззах суғурта маркази директори лавозимида ишлаган пайтида ўзига ишониб топширилган 101 та суғурта полиси сотувидан тушган 138,5 млн сўмни кирим қилмаганлиги ва 231 млн сўмлик суғурта полислари камомадига йўл қўйганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!