Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда тадбиркорнинг 260 млн сўмлик мулкини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
10 май 2022 г 716 Комментарии: 0
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзачўл туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «М-М.» МЧЖнинг иш юритувчиси Т.Х. ушбу корхонага автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ускуналарини харид қилиш учун ажратилган 260 млн сўм кредит эвазига қишлоқ хўжалиги техникалари эҳтиёт қисмларини харид қилиб, эҳтиёт қисмларни бошқа фуқароларга сотиб юбориб, ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!