Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ХТБ ва МЧЖ тил бириктириб, 377 миллион сўм бюджет пулини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишди
06 май 2022 г 948 Комментарии: 0
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Дўстлик туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда аниқланишича, Дўстлик тумани Халқ таълими бўлими ва “G.F.” МЧЖ масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларга зид равишда, тумандаги мактабларга жами 86 дона сув иситиш қозонларини ўрнатиш бўйича 762,2 миллион сўмлик шартнома тузишган.
Сўнг ушбу иситиш қозонларини 349,8 миллион сўмга қиммат нархда харид қилишган ҳамда ҳисоботларида 27,2 млн сўмлик бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 377 миллион сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!