» » Жиззахда фуқаролар номига кредит олиб ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Жиззахда фуқаролар номига кредит олиб ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

08 февраль 2022 г 751 Комментарии: 0

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бахмал туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, фуқаро С.Д. фуқаролар Ж.Т. ва Ш.Ж.нинг ишончига кириб, уларнинг номига якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини ташкил этган.

Сўнг ҳудуддаги тижорат банки филиалидан ҳисобрақамини очиб, банк “mobile” иловаси орқали 101 миллион сўм онлайн кредит олишга эришиб, ушбу кредит маблағини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!