Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда АҚШга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
14 апрель 2023 г 531 Комментарии: 0
Фуқаро З.Н. (муқаддам судланган) фуқаро А.И.ни 30 минг АҚШ доллари эвазига Туркия давлати орқали Америка Қўшма Штатлари (АҚШ)га ишга юборишга келишиб, шундан 5 минг АҚШ долларини олган.
Шу вақтда у Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро О.Р. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) ва бошқалар фуқаро А.С.ни 20 минг АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида АҚШга юборишга келишиб, шундан 5 минг АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Департамент матбуот хизматидан хабар беришларича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!