Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда тиббиёт коллежини тугатганлиги тўғрисида диплом олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
12 апрель 2023 г 646 Комментарии: 0
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Я. фуқаролар Г.А. ва К.Ў.га танишлари орқали тиббиёт коллежини тугатганлиги тўғрисида диплом олиб бериш эвазига 2 400 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бош услубчиси Б.А. 2 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!