» » Жиззахда фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жиззахда фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

15 февраль 2023 г 739 Комментарии: 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.Ж. фуқаро Н.Т.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Навоий инновациялар институтига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, эвазига 2 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!