Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда аҳоли мурожаатлари ечимини топмоқда
23 декабрь 2023 г 204 Комментарии: 0
Аҳоли ўртасида ўтказилаётган сайёр қабуллар орқали ҳар бир мурожаатлар жамоатчилик эътиборида бўлиб, жойларда назорат ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Арнасой тумани Олтин водий маҳалласидан 10 км узоқликда жойлашган Бахмал қишлоғи аҳолиси ичимлик сувини узоқ масофадан ташиб келишар эди.
Ушбу қишлоқ аҳолиси сайёр қабулларда қилган мурожаатлари эвазига бугунги кунда аҳолини тоза ичимлик суви билан таминлаш ишлари олиб борилаётир.
Бахмал қишлоғини ичимлик суви билан таъминлаш дастури асосида бўлиб, 515 млн сўмлик лойиҳа асосида “Сув иншоот қурилиш лойиҳа” МЧЖ томонидан 3,5 км масофада ичимлик тармоғлари, 2 та насос ва 1 та трансформатор ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!