» » Зоминда ипак тола ишлаб чиқарилмоқда

Зоминда ипак тола ишлаб чиқарилмоқда

08 декабрь 2018 г 4 134 Комментарии: 0

Зомин туманида иш бошлаган “Зомин асл ипак толаси” МЧЖ Хитой технологиялари асосида йилига 420 тонна хом ва 140 тонна қуруқ пиллани қайта ишлашга мўлжалланган.

Айни пайтда корхонада кумуш толадан ипак, ипак момиғи, струна олиниб, Хитойга экспорт қилинмоқда.
— Корхонамизни янада кенгайтириш мақсадида 2019 йилда гилам ва адрас мато ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз, - дейди жамият раиси Қиличбой Нахалов. — Шу мақсадда Хитойдан 2 та тикув дастгоҳи келтирилди.
Айни пайтда 110 нафар ишчи меҳнат қилаётган жамоада янги цех фойдаланишга топширилгач, яна 50 нафар йигит-қизнинг бандлиги таъминланади.
Корхонанинг пилла хомашёсига бўлган талабини қондириш мақсадида Зомин, Зарбдор, Бахмал ва Янгиобод туманларида 180,7 гектар майдонга тут кўчатлари экилган. Кўчатлар 2020 йилга бориб 935 қути ипак қуртини озуқа билан таъминлайди. Натижада 60000 килограмм хом пилла етиштирилади.
Қайта ишлаш жараёнида 20000 кило қуруқ пилладан 6500 кило ипак ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. 2 миллиард 340 миллион сўмлик маҳсулот четга экспорт қилинади. 
5.JPG
6.JPG
Жамшид Ёрбеков, ЎзА
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!