» » Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг навбатдаги эллик бешинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг навбатдаги эллик бешинчи сессияси бўлиб ўтди

29 декабрь 2023 г 279 Комментарии: 0

Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг навбатдаги эллик бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, мутасадди ташкилот ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Сессияни Ҳалқ депутатлари Мирзачўл туман кенгаши раиси, туман ҳокими Шерзод Ахмедов олиб борди.

Шунингдек, сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари-Мухторова Назира Абдусаттаровна иштирок этди.

Сессия кун тартибида Мирзачўл туманининг 2024 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида Мирзачўл туман молия бўлими мудирининг ҳисоботи тингланди.

Мирзачўл туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар ҳамда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар учун 2024 йилга белгиланган базавий солиқ ставкаси асосида ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида ахборотлари тингланди.

2023 йил давомида “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритилган хотин-қизларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида муҳокама қилинди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг эллик бешинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!