» » Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг қирқ биринчи сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг қирқ биринчи сессияси ўтказилди

29 декабрь 2022 г 516 Комментарии: 0

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ биринчи сессияси ўтказилди.

Сессияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати - Коррупцияга қарши курашиш ва суд-хуқуқ масалалари қўмитаси аъзолари А.Шадманов, З.Жалолов, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Эргаш Салиев олиб борди.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатида белгилаб берилган устувор вазифалар тўғрисида вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқди.

Шундан сўнг, вилоятида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати - Коррупцияга қарши курашиш ва суд-хуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Адхам Шадманов “Коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш якунлари тўғрисида”, вилоятнинг 2023 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи Акбар Рахматуллаев ҳамда вилоят давлат Солиқ бошқармаси бошлиғи Бегзод Тошпўлатов вилоятда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича белгиланган минимал миқдорларини ҳамда Юридик ва жисмоний шахсларнинг эгалигида бўлган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича базавий солиқ ставка миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида ахборот беришди.

Шунингдек, вилоят маҳаллий бюджетидан маблағ ажратиш ва Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатларини маънавий ва моддий рағбатлантириш мақсадида ўтказилган танлов якунлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Касаба уюшмалари бирлашмаси Жиззах вилоят Кенгаши раиси, Регламент ва депутатлик одоби доимий комиссияси раиси Пардаев Нусуратулла ҳисобот берди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қирқ биринчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!