» » Суд ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқиш амалиёти жорий этилади

Суд ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқиш амалиёти жорий этилади

03 январь 2024 г 308 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикасининг “Суд қарорлари қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик, иқтисодий процессуал, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунларининг мазмун-моҳиятини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Жиззах вилоят суди ҳамда Жиззах вилоят маъмурий суди томонидан Жиззах давлат педагогика университетида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур давра суҳбатида Жиззах вилоят суди ҳамда вилоят маъмурий судининг судьялари, прокуратура, ички ишлар, солиқ, адлия бошқармалари,вилоят савдо-саноат палатаси, вилоят иқтисодиёт ва молия, марказий банк бош бошқармалари ҳамда ҳудуддаги банкларнинг вакиллари, адвокатлар ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида сўзга чиққан Жиззах вилоят судининг судьялари Ш.Мирзааҳмедов, С.Набиев, О.Эргашева Жиззах вилоят маъмурий судининг судьяси Х.Ёровлар фуқаролик, иқтисодий процессуал, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларга киритилган ўзгартиришлар ва уларнинг мазмун-моҳияти юзасидан маъруза қилди.

– Биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ҳамда апелляция ёки кассация инстанцияси судининг ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши, юқори турувчи судлар томонидан қуйи судларнинг бекор қилинган қарорларини янгидан кўриш учун қайтадан ушбу судларга юбориш тартиби чиқариб ташланди, – дейди Жиззах вилоят судининг судьяси Ш.Мирзааҳмедов. – Ушбу қонунлар ишларнинг сифатли ва ўз вақтида кўрилишига, суд қарорларини қайта кўришда вилоят судларининг ҳамда уларга тенглаштирилган судларнинг имкониятларидан самарали фойдаланишга, фуқароларнинг шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради.Шунингдек, ортиқча сарсонгарчиликка йўл қўймасликка хизмат қилади.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари томонидан йўлланган саволларга маърузачи судьялар томонидан батафсил жавоблар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!