Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зоминда «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
06 январь 2024 г 232 Комментарии: 0
Зомин 12-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби фаоллари залида «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
«Маҳаллада дув-дув гап» мавзусида ташкил этилган ушбу тадбирда сўз олганлар сўнги йилларда юртимизда Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шу билан бирга, тараққиёт йўлидаги бу ислоҳотларга барча бирдек даҳлдор бўлиши лозимлиги тўғрисида гапирдилар.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Республика Маънавият Кенгаши йиғилишида илгари сурилган Маънавий-маърифий соҳани янада ривожлантириш, соҳа ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, аҳолининг маънавий-маърифий савиясини янада ошириш бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар тўғрисида ҳам атрофлича тушунтириб ўтилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!