Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
23 август 2022 г 751 Комментарии: 0
Арнасой тумани Маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда Арнасой туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Маданият маркази, туман 5-сонли Болалар Мусиқа ва санъат мактаби, Ўзбекистон Ёшлар ишлари Агентлиги ва Ёшлар иттифоқи туман кенгашлари, туман халқ таълими бўлими, тумандаги МФЙдаги ёшлар етакчилари иштирок этдилар.
Байрам тадбирида мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “Беш ташаббус, беш имконият” шиори остида туркум танловлари ўтказилди. Тадбир давомида “Энг яхши қўшиқ” йўналиши бўйича миллий мақом ва миллий эстрада ҳамда “Энг яхши рақс” йўналишида яккалик қизлар иштирокида миллий рақслар борасида ёшларнинг чиқишлари намойиш этилди.
Шунингдек спортнинг стол тенниси ва шахмат турлари бўйича ҳам мусобоқалари, рассомчилик борасида она табиатни асрайлик мавзусида истеъдодли ёшлар ўз маҳоратларини намойиш қилди.
Илм маърифатга бошловчи китобхонлик тадбири ҳам ёшларда қизиқиш уйғотди. Ушбу китобхонли тадбирида ёшлар назм ва наср йўналишида беллашди. Иштирокчилар ўзлари ёзган шеърлари ва ҳикоялари билан қатнашди.
Шунингдек, ош танловида ҳам фаол иштирок этган маҳаллалардаги ёшлар етакчи таом тайёрлаш ўзларининг маҳоратларини кўрсата олишди.
Байрамона шукуҳда ўтказилган тадбирда фаол иштирокчилар ҳомийлар томонидан тақдирланишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!