Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мустақиллик - энг улуғ ва энг азиз неъмат
10 август 2022 г 1 064 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг ўтиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги 2022 йил 1-августдаги ПК-340 сонли Қарори ижросини таъмилаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда Республика маънавият ва маърифат марказининг Жиззах вилояти бўлими билан ҳамкорликда Жиззах гарнизонида жойлашган Маънавият ва маърифат марказида “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ” шиори остида ҳамда “МУСТАҚИЛЛИК - ЭНГ УЛУҒ ВА ЭНГ АЗИЗ НЕ’МАТ” мавзуларида тарғибот тадбирлари ва ма’рифат соати ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан, Буюк истиқлолимизнинг халқимиз, айниқса, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш, юртимизни ҳар томонлама эркин, обод ва фаровон яшаши бу давлат мустақиллигидир, айнан миллий мустақиллик эл-юрт учун жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуриш, шу жумладан, ҳаётнинг турли соҳа ва тармоқларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратиб, эришаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаи бўлиб келаётганлиги тўғрисида ма’лумотлар бердилар.
Тарғибот тадбирлари давомида ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Ўтказилган тадбирларда 350 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!