Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зомин илмий-тажриба станцияси ташкил этилади
06 январь 2024 г 219 Комментарии: 0
Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлигининг Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий- тадқиқот институтининг Зомин илмий-тажриба станцияси ташкил этилади.
Илмий-тажриба станциясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:
сабзавот, полиз ва картошка экинларининг маҳаллий тупроқ-иқлим шароитларига мос, серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга чидамли ҳамда сифат кўрсаткичлари юқори бўлган нав ва дурагайларини яратиш;
сабзавот, полиз ва картошка экинларининг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш;
сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштиришнинг замонавий ресурс тежайдиган технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
илғор хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштириш ва уларнинг ҳосилдорлигини ошириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;
сабзавот, полиз ва картошкачилик соҳасида илмий ходимларни тайёрлаш, соҳада фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.
Илмий-тажриба станцияси юридик шахс мақомига эга давлат муассасаси ҳисобланади ва фаолияти Институт томонидан мувофиқлаштирилиб борилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!