Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Шароф Рашидов туманида экин майдонларида қишки агротехника тадбирлари амалга оширилмоқда
08 январь 2024 г 225 Комментарии: 0
Шароф Рашидов туманида ғалланинг ривожланиши бўйича ҳар 5 гектарга шарбат ўралари қазиш ва гектарига 5 тоннадан маҳаллий ўғит чиқариш ишлари олиб борилмоқда.
Ғаллазорларни ғўза поялари ва бегона ўтлардан тозалаш ҳамда минерал ўғитлар захирасини яратиш, техникаларни мавсумга тайёрлаш жараёнлари тумандаги барча фермер хўжаликларида амалга оширилмоқда.
Шунингдек, 2024 йил пахта ҳосили учун ерларни текислаш, мавсумда ирригация ҳамда мелиорация тадбирларини пухта бажариш борасидаги амалий тадбирлар жадал суратларда йўлга қўйилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!