» » Шароф Рашидов туманида пахта ҳосилини биринчи бўлиб бажарган фермерга Президент совғаси "Nexia 3" берилди

Шароф Рашидов туманида пахта ҳосилини биринчи бўлиб бажарган фермерга Президент совғаси "Nexia 3" берилди

07 октябрь 2019 г 2 460 Комментарии: 0

Шароф Рашидов тумани Зарафшон ФХХУ ҳудудидаги “Оқ олтин камалаги” фермер хўжалиги пахта ҳосилини биринчи терим билан шартномавий режани 110 фоизга бажариб Президент совғаси "Nexia 3" машинаси билан тақдирланди.

Шароф Рашидов тумани Зарафшон ФХХУ ҳудудидаги “Оқ олтин камалаги” фермер хўжалиги жорий йил ҳосили учун 17,0 гектар майдонга ғўзанинг “Анб-2“ навини экиб парваришлади.

Баҳорги табиат инжиқликларига қарамай меҳнат жамоанинг  фидакорона меҳнатлари билан барча агро-техник тадбирларга риоя қилган холда ғўза ниҳолларига 7-8 марта қатор оралаб ишлов берилди, икки марта суспензия, ҳар 10-15 кунда касаллик ва зарарли ҳашоратларга қарши биологик ишлов амалга оширилди. Ягоналаш ўтказилиб, гектарига ўртача 4-5 тоннадан маҳаллий ўғит чиқарилиб шарбат усулида суғорилди.

Биринчи терим билан давлат олдидаги 48,4 тонналик шартномавий режамизни 110 фоизга, жами 50 тонна, яъни гектаридан 35 центнердан пахта хом ашёси етиштиришга эришилди. Шуни таъкидлаш лозимки ўтган йили йиллик режа бор йўғи 58 фоизга бажарилган эди.Бу йил ғалладан 64 млн. сўм даромад, пахта ҳосилидан 150  млн. сўм даромад олинди.

Ш.Рашидов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!