» » Арнасой туманида фермер хўжалиги пахта сотиш бўйича йиллик шартномавий режасини бажарди

Арнасой туманида фермер хўжалиги пахта сотиш бўйича йиллик шартномавий режасини бажарди

28 сентябрь 2019 г 2 931 Комментарии: 0

Арнасой тумани М.Улуғбек сув истеъмолчилари уюшмасидаги “Кўчаров Бегзод чорваси” фермер хўжалиги пахта сотиш бўйича йиллик шартномавий режани биринчилардан бўлиб бажардилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти  ва хукуматининг аграр соҳада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир фармон ва қарорларни изчиллик билан тадбиқ этиб келаётган “Кўчаров Бегзод чорваси” фермер хўжалиги пахтакорлари жорий йил 14,3 га ерга чигит экиб, давлатга 28,8 тоннага пахта топшириб, пахта сотиш бўйича йиллик шартномавий режасини 2019 йил йилнинг 27 сентябръ куни вилоятда биринчилардан бўлиб бажардилар.

Маълумки қўлга киритилган улкан меҳнат ғалабаси замирида Президентимиз раҳномалиги, бевосита вилоят ҳокимининг саъй-ҳаракати ва талабчанлиги натижасида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш борасида изчил амалга оширилиаётган ислоҳатлар мужассамдир.

Айниқса, аграр соҳанинг таянчи ва суянчига айланган фермерлик ҳаракати ҳар томонлама қўллаб- қувватланиб, уларга кўплаб имтиёзлар берилгани замонавий техника менерал ўғитлар, сифатли уруғлик, ёқилги мойлаш материалларини ўз вақтида дала бошига етказиб бериш бўйича комплекс тизим ишга туширилгани муваффақиятларга эришишда мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтади.

Фермер хўжалиги аъзолари Президентимизнинг ишончини оқлаб, мамлакатимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш учун ўз имкониятларини ҳисоблаб чиқиб давлатга янада қўшимча равишда 15 тонна пахта топшириб, ялпи ҳосилни 43 тоннага етказишга азму қарор қилдилар.

Хозирги кунда фермер хўжалигида 2020 йил ҳосили учун кузги ғалла экишни якунлаш ва кузги-қишги тадбирлан ўтказишда ўз вақтида амалга ошириш борасида чораларини кўрмоқда.

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!