Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманилик спортчилар республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди
10 декабрь 2018 г 2 782 Комментарии: 0
Жиззах шаҳридаги болалар – ўсмирлар спорт мактабида 2006 – 2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида спортнинг енгил атлетика тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.
Унда Фориш туман болалар – ўсмирлар спорт мактабининг енгил атлетика мураббийи Отабек Матлабов раҳбарлигидаги тарбияланувчилари ҳам иштирок этишди.
Мусобақа якунига кўра қизлар ўртасида Фориш туманидан ташриф буюрган спортчилар 60 метрга югуришда 1-ўрин Шаҳноза Тошбековага, 2-ўрин Рухшона Тошбековага насиб этди. Ўғил болалар ўртасида 60 метрга югуришда 1-ўринни Файзулло Қаҳрамонов, 2-ўринни Муҳаммадали Ўмиров эгаллади.
300 метрга югуриш баҳси ҳам қизғин курашларга бой бўлди. Мусобақада Толибжон Умировнинг қўли баланд келиб, шоҳсупанинг биринчи ўринни эгаллади. Узунликка сакраш бўйича Фаридун Алимбоев 3-ўрин соҳиби бўлди.
Ёш спортчиларимиздан 3 нафари – Шаҳноза Тошбекова, Толибжон Умиров, Файзулло Қаҳромоновлар шу турдаги мусобақанинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди.
Анвар МАХАММАТОВ,
Фориш туман болалар – ўсмирлар спорт мактаби
ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!