Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда касаначилик қўллаб-қувватланмоқда
12 январь 2024 г 292 Комментарии: 0
Касаначиликни ривожлантириш орқали ишсиз аҳоли, айниқса хотин-қизлар, меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш билан бандлигига кўмаклашиш, ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни янада кенгайтириш мақсадида Арнасой туманида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Арнасой тумани Ғолиблар МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси томонидан "JUITA SEWING PRODUCTIONS" МЧЖга берилган тавсияномаси асосида Арнасой тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан касаначиликни ривожлантириш мақсадида "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ёки "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган 13 нафар фуқароларга энг замонавий русмдаги тўғри чок ва аверлок тикув машиналари ҳамда дазмол каби асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича субсидия маблағлари ажратилди.
https://dropmefiles.com/xDKVw
https://dropmefiles.com/WBv64
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!