Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда
03 август 2023 г 444 Комментарии: 0
Фориш тумани 4-сектор ҳудудидаги “Хонбанди” маҳалласида маҳаллага тайинланган ҳоким ёрдамчиси Диёр Ботиров ва маҳалла мутасаддилари томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, улар оилалари фаровонлигини ошириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 февралдаги ПҚ-70-сон “Касаначиликни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида52 миллион сўм субсидия ажратилиб, тикув машинкалари харид қилинди. Маҳаллада бўш турган бинода “Жасмина фор тех” масъулияти чекланган жамияти томонидан тикув цехи ташкил этилди. Ушбу цехнинг ташкил этилиши ҳисобига 20 нафар хотин-қизларга доимий иш ўрни яратилди. Хотин-қизлар тикувчилик йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқитилди. Цехга “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ишга жойлаштирилди. Айни кунда ушбу цехда бандлиги таъминланган хотин-қизлар даромад топиб, оилалари фаровонлигини таъминлашмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!