» » Арнасойда "Аёллар дафтари"да турганлар ўқув курсида таҳсил олиб сертификатга эга бўлишди

Арнасойда "Аёллар дафтари"да турганлар ўқув курсида таҳсил олиб сертификатга эга бўлишди

15 июль 2023 г 218 Комментарии: 0

Арнасой тумани “Аёллар дафтари”нинг ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар ҳамда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасида турган 49 нафар хотин-қизлар Жиззах вилояти хотин-қизлар тадбиркорлик маркази тренери Мафтуна Юсупова томонидан ўқитилди.

Арнасой туманида “Аёллар дафтарига”га киритилган 1-2 тоифадаги ишсиз хотин-қизларни тикувчилик кўникмаларига ўқитиш бўйича 60 соатлик ўқув курсларда таҳсил олди.

Жумладан, июн ойи давомида ушбу ўқув-курсларини муваффақиятли якунлаган 49 нафар хотин-қизларга ўқув марказ томонидан махсус "Сертификат”лар берилди.

Эслатиб ўтамиз жорий йил бошидан ушбу ўқув курсида 95 нафар хотин-қизлар ўқув курсларида ўқитилиб тадбиркорлик қилиш учун субсидия ва имтиёзли кредит олиш учун йўлланмалар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!