Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда ўқув курсини тамомлаган аёлларга сертификатлар топширилди
09 июнь 2023 г 608 Комментарии: 0
Арнасой тумани “Аёллар дафтари”нинг ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар тоифасида турган 6 нафар ҳамда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасида турган 25 нафар хотин-қизлар Жиззах вилояти хотин-қизлар тадбиркорлик маркази тренери М.Юсупова томонидан ўқитилди.
Жумладан, Арнасой туманида “Аёллар дафтарига”га киритилган ишсиз хотин-қизларни тикувчилик кўникмаларига ўқитиш бўйича 40 соатлик навбатдаги ўқув курслари ўз якунига етди.
Бугун ушбу ўқув-курсларида иштирок этган 31 нафар хотин-қизлар ўқув-курсларини муваффақиятли якунлаб, махсус "Сертификат”лар билан тақдирланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!