Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар тадбиркорликка ўқитилмоқда
26 апрель 2023 г 567 Комментарии: 0
Аҳолини иш билан таъминлашда уларни тадбиркорликка йўналтириш муҳим ўрин эгаллайди. Шу боис Фориш туманида вақтинча иш билан банд бўлмаган аҳоли, айниқса, хотин-қизлар тадбиркорликка ўқитилмоқда.
Фориш туманида “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали амалга оширилган ишлар натижасида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар тадбиркорлик қилиш истагини билдирганлар. Яқинда Фориш туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар туман оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда туман савдо-саноат палатаси томонидан ўн кун давомида тадбиркорликка ўқитилди. Ўқиш давомида улар тадбиркорлик кўникмаларига эга бўлишди. Ўқиш курсини якунлаган хотин-қизларга Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Жиззах вилоят Халқ банки томонидан сертификатлар топширилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!