» » Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмда ёшлари учун «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди

Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмда ёшлари учун «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди

12 январь 2024 г 219 Комментарии: 0

Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмда Шароф Рашидов туманидаги умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ҳамда маҳалла ёшлари учун «Очиқ эшиклар куни» доирасида турли маданий ва маърифий тадбирлар ўтказилди.

Туман ҳокими Маҳмуд Холбўтаев бошчилигида келган ёшлар дастлаб ҳарбий қисмда яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, ҳарбий қисмнинг ўқув биноси, ошхона, ёқотхона, спорт зал ва кутубхонасида бўлишди.

Қурол-яроғлар ҳамда спорт техникаларидан иборат кўргазмалар эса ёшларга миллий армиямиз куч ва салоҳиятидан сўзлагани, чинакам ватанпарвар йигит-қизлар учун ёрқин хотираларга бой воқеалар билан тўлди. Айниқса, фахрий қоровул ва ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари ҳамда ҳарбий оркестрнинг куй-қўшиқлари ёшларга янада манзур бўлди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!