Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда МИБ 2 йиллик алимент пулини ундириб берди
05 февраль 2024 г 318 Комментарии: 0
Ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт.
Ота-она ўз болаларини тарбиялашда бошқа барча шахсларга нисбатан устун ҳуқуққа эга. Ота-она болаларининг қонун ҳужжатларида белгиланган зарур даражада таълим олишини таъминлаши шарт.
Аммо ҳаётда ўз бурчига нисбатан масъулиятсиз муносабатда бўлаётган шахслар йўқ эмас. Кўп ҳолларда эр ва хотиннинг ажрашиб кетиши оқибатида асосан оналари билан қолаётган болалар оталарнинг эътиборидан четда қолмоқда.
Суд орқали белгиланган алимент пулини беришни истамаётган оталар кўплаб топилади. Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида алимент ундирувлари бўйича сезиларили ишлаб олиб борилмоқда. Жумладан суднинг қарорига асосан қарздор З.И дан ундирувчи А.Н фойдасига 1 нафар фарзанди таьминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро хужжати юзасидан 24 ойлик ундирилмаган жами 22.252.000 сўм пул маблағлари ундирилиши таъминланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!