Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » ОЛИС МАНЗИЛЛАР: ТАЪЛИМ ВА ТАРАҚҚИЁТ
07 февраль 2024 г 245 Комментарии: 0
Арнасойда бир қишлоқ бор. “Бахтли” дейишади номини. Жиззах вилояти марказидан қарийб 100 километр, туман марказидан эса 30-35 километр олисда жойлашган. Олдинлари “Қозоқовул” деб аташарди.
Эндиликда “бовурларимиз” кўчиб кетиб, бу жойларга асосан Фориш туманидан, қўшни Самарқанд вилоятининг бир қанча қишлоқларидан аҳоли кўчиб келган.
Қишлоқда эътиборимизни тортгани – мўъжазгина мактаб бўлди. 18-умумтаълим мактабида 70 нафар ўқувчи таълим олади. Уларга 21 нафар интилувчан, зукко, билимли ўқитувчилар дарс беради. Мактабга кириш билан илк дуч келганимиз - информатика фани ўқитувчиси Озод Йўлдошев бўлди.
Мактабимизнинг қарийб 50 фоиз ўқитувчилари қўшни туманлардан ёки шу туманнинг бошқа ҳудудларидан қатнаб ишлашади. Бизку шу вилоятданмиз, жамоамизда ҳатто Фарғона вилоятидан ҳам келиб ишлаётган ҳамкасбларимиз бор. Гулсанам Боқиева шулар жумласидан. Унинг фикрлари билан ҳам қизиқсангиз яхши бўларди, -дея навбатдаги суҳбатдош билан учраштирди Озод Йўлдошев.
Гулсанамнинг фикрлариниҳам бажони дилтингладик. УЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш тўғрисида”ги Қарори қабул қилингач, ушбу мактабни интернет тармоғи орқали топганини, мана, икки йилдирки, қишлоқ болаларига инглиз тилидан сабоқ бериб келаётганидан мамнун эканлигини тўлқинланиб гапириб берди:
“Дунёга келдикми, ўзимиздан яхши из қолдиришимиз керак”! Бу мактаб ўқитувчиларидан аксариятининг ҳаётдаги шиори ҳам, яшашдан мақсади ҳам шундай.Улар бунга қайсидир маънода эришиб ҳам келишяпти.
Гулсанам ҳам “Бахтли”да ўтган бахтли кунларини ҳеч қачон унутмаса керак. Чунки, унинг айтишича, бу қишлоқнинг болалари бутунлай бошқача, илмга чанқоқ, тийран фикрлайди. Ота-оналар ҳам фарзандларининг билимли, зукко бўлишларини чин дилдан хоҳлайдилар. Шу сабабми, Гулсанам каби ўқитувчиларни уйларига тез-тез таклиф қилишади,ўқитувчи, устоз ҳурматини жойига қўядилар.
Орадан йиллар ўтар, вақтлар ўтар, ушбу мактаб ўқувчиларидан келажакда етук инсонлар чиқишига ич-ичимдан ишондим. Ва шундай бўлади ҳам.
Саид Донишев
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!