» » Жиззах вилоятининг энг олис ҳудуди бўлган Янгиобод тумани мактаблари ўрганилди

Жиззах вилоятининг энг олис ҳудуди бўлган Янгиобод тумани мактаблари ўрганилди

10 октябрь 2022 г 707 Комментарии: 0

Янгиобод тумани вилоятнинг энг олис, тоғли чегарадош ҳудуди ҳисобланади, мазкур туманда 19 та умумтаълим мактаби фаолият юритади.

Чекка ҳудудлардаги таълим муассасаларида мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш мақсадида вазирлик мутасаддилари ушбу тумандаги 6- ва 12-сонли мактаблар фаолияти билан танишди.

6-сонли мактаб 192 ўқувчи ўрнига эга бўлиб, айни вақтда 120 дан ортиқ ўқувчи таълим олади. 2021 йилда реконструкция қилинган, мактаб замонавий қиёфага келтириб, ўқувчилар таълим олишлари учун барча шароитлар яратилган.

Яратилган шароитларга мос равишда ўқувчиларга етарли билим берилаётганлиги билан қизиқиб, 11-синф ўқувчилари билан фанларни ўзлаштириш, малака ва кўникмаларга эга бўлиши, танлаган касблари, дунёқараши юзасидан суҳбатлашилди. 2 нафар фаол ўқувчи Орифжонова Рухшона ҳамда Гулмуродов Файзибекларга ноутбук тақдим этилди. Шу ерда туман ҳокимлиги мутасаддиларига маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан режалаштирилган замонавий компьютер синф билан таъминлаш масаласини қисқа муддатда ҳал этишга кўрсатма берилди.

Шунингдек, тумандаги 12-сонли мактаб фаолияти билан ҳам танишиб, дарс ва тўгарак машғулотлари кузатилди, мактаб кутубхонасига янги чиқарилган дарсликларни етказилиши ва ўқувчиларга тарқатилиш ҳолати ўрганилди.

Келгусида аҳоли ўсишини инобатга олиб, 2024 йилда мактабга қўшиича бино қуриш имкониятларини ўрганиб чиқиш тўғрисида мутасаддиларга топшириқ берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!