Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда онлайн таълим жараёнининг ҳудудлардаги вазияти билан вилоят Халқ таълими бошлиғи танишди
23 апрель 2020 г 1 603 Комментарии: 0
Халқ таълими вазирининг 2020-йилнинг 31-мартидаги 91-сонли буйруғида мактаб ўқитувчиларининг иш фаолиятини масофавий тарзда давом эттириш, масофавий таълим жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган ходимларнинг меҳнат фаолиятини масофавий иш усулига ўтказиш орқали ташкил этиш белгиланган эди.
Шу муносабат билан онлайн таълим сифатини олис қишлоқлардаги ўқитилиш жараёнини ўрганиш ва тегишли кўрсатма ва тавсиялар бериш мақсадида Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Садриддинова 2020 йилнинг 20 апрелида Ғаллаорол туманининг чекка ҳудудларида жойлашган бир нечта умумтаълим мактабларида “Онлайн таълим жараёни олис қишлоқларда қандай кетаяпти?”, “Олис қишлоқлардаги ўқувчиларимиз онлайн дарсларни қандай ўзлаштиришмоқда?”, “Ўқитувчиларимиз масофавий таълим сифатини ошириш учун қандай янгиликлар қила олди экан?” ва ҳ.к. саволларга жавоб олиш учун Ғаллаорол тумани Кўкбулоқ Сайфун ота қишлоғида жойлашган 48 умумтаълим мактабида, Кўкбулоқ Чаёнли қишлоғида жойлашган 54-умумтаълим мактаби, шунингдек Ғафур Ғулом МФЙда жойлашган 25 мактаб, Дўстлик МФЙда жойлашган 90-мактаб ўқувчиларнинг уйларига кириб уларнинг онлайн таълим олишлари учун ота-оналари томонидан яратилган шароитларини ўрганиб, ўқувчилар ва уларнинг ота- оналари билан дилдан суҳбатлашиш орқали онлайн дарсларни ўзлаштиришда кўпроқ нималарга эътибор бериш кераклиги, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича ҳам керакли тавсиялар берди.
Ота-оналар ва ўқувчилар вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Садриддинованинг ташрифидан хурсанд бўлганлигини яширишмади ҳамда Республика телеканаллари орқали берилаётган онлайн дарслар учун Халқ таълими вазирлигига миннатдорчилик билдиришди.
Дилфуза Садриддинова тумандаги ўқитувчиларнинг ҳам хонадонларига кириб ўтказилган самимий мулоқотларда Ғаллаорол тумани ХТБ томонидан олиб борилган ишлар, масофавий иш жараёнларини қандай ташкиллаштирганликлари ва ўқувчиларнинг ўзлаштиришлари даражасини ўрганиш орқали онлайн таълим сифатини ошириш бўйича фикр алмашдилар.
Шу билан биргаликда ўқитувчиларнинг шахсий ва касбий ютуқлари ва уларнинг муаммолари хусусида ҳам суҳбатлашилди. Жумладан, Ғафур Ғулом МФЙда жойлашган 25 мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси, 2019 йил “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони соҳибаси Динара Рашидова онлайн таълим бериш самарадорлигини ошириш, ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштиришларида қандай педагогик технологиялар қулайлиги, таълим жараёнидаги бугунги ислоҳотлар ва уларга ота-оналарнинг муносабати ҳақида гапирар экан, Халқ таълими вазирлиги томонидан бериб борилаётган онлайн дарслар бугунги карантин вақтида ўқувчилар ва ўқитувчилар учун айни муддао бўлганлиги ва бундан ота-оналар ҳам жуда хурсанд эканлигини,ўзи эса онлайн дарслар асосида ўқувчиларнинг билимини баҳолаб бораётганлигини ҳамда бугунги кунда Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Садриддинованинг ташаббуслари билан вилоятимиздаги ўқитувчиларнинг фаолияти самарадорлигини ва уларнинг жамиятда нуфузини ошириш ҳамда ўқувчиларнинг таълим олиш самарадорлигини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ўқитувчи ва ўқувчиларни маънавий ва руҳий қўллаб- қувватлаш борасида олиб бораётган ишларидан ўқитувчи сифатида ҳам ота-она сифатида ҳам мамнун эканлигини таъкидлаб ўтди.
Вилоят Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!