» » Янгиободда ҳарбий хизматчилар иштирокида Навоий таваллудига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Янгиободда ҳарбий хизматчилар иштирокида Навоий таваллудига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

09 февраль 2024 г 204 Комментарии: 0

Янгиобод туманидаги 9-қўриқлаш взводида “Навоий-буюк шоир, мутафаккир ва жамоат арбоби” мавзусида мърифий тадбир ўтказилди.
А.Навоий таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан ўтказилган ушбу тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари С.Абдураҳмонова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Б.Тошбоев ва чегара қўриқлаш взводи ҳарбий хизматчилари иштирок этдилар.
Тадбирда Алишер Навоий ўз замонасининг буюк шахси, бугунги куннинг эса беқиёс сиймоси, шоир бўлиш билан бирга ўз даврининг улуғ олими, мутафаккири эканлиги. Навоийсиз бу давр фани ва маданияти тараққиётини тасаввур этиш қийинлиги ҳусусида сўз юритилди.
Алишер Навоий ўзидан бой шеърий, насрий ва илмий мерос қолдирган бўлиб, бу бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутиши, улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллаганлиги таъкидланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!