» » Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг оммавий қабули ўтказилди

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг оммавий қабули ўтказилди

12 февраль 2024 г 235 Комментарии: 0

Арнасой тумани “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари жорий этилаётган Гулбаҳор маҳалласида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг аҳоли билан оммавий сайёр қабули ўтказилди.
Сайёр қабул аввалида маҳаллада “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, оммавий сайёр қабул жараёнида жами 30 нафар ортиқ фуқаролардан 35 та масалалар юзасидан мурожаатлар кўриб чиқилди.

Мазкур мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилган бўлса, вақт ва ўрганиш талаб этиладиганлари ижроси бўйича мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!