» » Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг Арнасой туманида оммавий қабули ўтказилди

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг Арнасой туманида оммавий қабули ўтказилди

08 июль 2023 г 426 Комментарии: 0

Бугун Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг Арнасой тумани Маданият марказида  аҳоли билан оммавий сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабулга келган фуқароларга қулайлик яратиш ва иш жараёнини сифатли ва тезкор ташкил этиш учун вилоят ташкилотлари ва бошқармалари раҳбарларидан иборат 13 та ишчи гуруҳ тузилиб, Арнасой туманидан ташқари бошқа туманлардан келган фуқароларни қабул қилди.

Бундан ташқари вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳар битта ишчи гуруҳга кириб фуқароларни қабул қилди.

Вилоят ҳокимининг оммавий сайёр қабули жараёнида жами 53 нафар фуқаролардан 60 та масалалардан иборат мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатларнинг кўпчилиги  жойида ижобий ҳал этилди. Вақт ва ўрганиш талаб этиладиганлари ижроси бўйича мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!