» » Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг шахсий ва оммавий қабули ўтказилди

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг шахсий ва оммавий қабули ўтказилди

19 ноябрь 2022 г 467 Комментарии: 0

Бугун Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг шахсий қабули ҳамда Зафаробод туманидаги оғир ҳудуд тоифасига кирувчи “Самарқанд” маҳалласида аҳоли билан оммавий сайёр қабули ўтказилди.

Дастлаб, вилоят ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган шахсий қабулда вилоят ҳокимининг ишонч телефони орқали мурожаат қилган 27 нафар фуқароларнинг 28 та масалалари бўйича мурожаатлари тингланди.Мазкур мурожаатларнинг 13 таси жойида ижобий ҳал этилди.

Куннинг иккинчи ярмида Зафаробод тумани “Самарқанд” маҳалласида аҳоли билан оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабулга келган фуқароларга қулайлик яратиш ва иш жараёнини сифатли ва тезкор ташкил этиш учун вилоят ташкилотлари ва бошқармалари раҳбарларидан иборат 13 та ишчи гуруҳ тузулиб, фаолият олиб борди.

Вилоят ҳокимининг шахсий ва оммавий сайёр қабуллари жараёнида жами 104 нафар фуқародан жами 113 та масалалар кўриб чиқилди.

Қўшимча ўрганиш учун олинган мурожаатларнинг барчаси, яъни 81 таси Президент Виртуал қабулхонасига ssq-индекси билан киритилади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!