Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Вилоят ҳокими Пахтакор тумани аҳолиси мурожаатларини тинглади
15 декабрь 2020 г 858 Комментарии: 0
Пахтакор туманида вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Президентимиз томонидан одамларнинг мурожаатларига қулоқ тутиш ҳар бир мутасадди раҳбарнинг олдида турган энг муҳим вазифалардан бири сифатида қўйилаётганида чуқур маъно ва халқнинг турмушини яхшилашга қаратилган эзгу мақсад мужассам эканлиги оммавий сайёр қабуллар давомида ўз ифодасини топмоқда.
Хусусан, Пахтакор туманида ўтказилган сайёр қабул ҳам аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этишга қаратилди.
Туманидаги сайёр қабул давомида 47 та фуқаро томонидан 55 та масала юзасидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 20 таси жойида ҳал этилди, 3 тасига ҳуқуқий тушинча берилган бўлса 32 таси назоратга олинди.
Фуқаролар томонидан қилинган мурожаатларни тегишли вилоят, туман ва ташкилот раҳбарларига ижроси қонун доирасида ўрганиб ижобий ҳал этиш топшириғи берилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!