Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Форишда вилоят ҳокимининг навбатдаги оммавий қабулида туманда 2022 йилда 52,8 млрд сўмга қурилиш-ободонлаштириш ишлари бажарилгани маълум қилинди
23 январь 2023 г 636 Комментарии: 0
Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг Фориш тумани “Боғдон” маҳалласида оммавий сайёр қабули ўтказилди.
Фориш туманида 2022 йилда 3 та Дастурлар доирасида жами 52,8 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Хусусан, Инвестиция Дастурига асосан 30 та объектда 32,3 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, 29 та объектлар фойдаланишга топширилди.
“Обод қишлоқ” дастури асосида тумандаги “Қизилқум” ва “Сайёд” маҳаллаларида 17,0 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 635 – сонли қарорига асосан ичимлик суви, электр энергия, ички йўллар ва бошқа инфратузилма объектлари билан боғлиқ долзарб масалаларни ҳал этиш учун туманга барча манбалар ҳисобидан 3,5 млрд сўм маблағ ажратилиб ишлар бажарилди.
Шунингдек, туманда 2023 йилда 3 та Дастурлар доирасида жами 85,4 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган.
Қабулга келган фуқароларга қулайлик яратиш ва иш жараёнини сифатли ва тезкор ташкил этиш учун вилоят ташкилотлари ва бошқармалари раҳбарларидан иборат 13 та ишчи гуруҳ фаолият олиб борди.
Вилоят ҳокимининг оммавий қабулида 67 нафар фуқаролардан 71 та масала бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Мазкур мурожаатларни белгиланган муддатларда ижобий ҳал этиш бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари, туман ҳокими ва сектор раҳбарларига аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!