Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаоролда вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабулида туманда 67 млрд.сўмга қурилиш-ободонлаштириш ишлари бажарилаётгани маълум қилинди
15 октябрь 2022 г 749 Комментарии: 0
Ғаллаорол туманининг энг чекка ҳудуди Ғўбдун маҳалласида вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг аҳоли билан оммавий сайёр қабули ўтказилди. Ғаллаорол туманида жорий йилда улкан қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2022 йилнинг ўзида 4 та Дастурлар доирасида жами 67,7 млрд.сўмлик қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган.
Жумладан, жорий йилнинг 22 январида инвестиция дастурига асосан 14 та объект учун жами 26 млрд.сўм маблағ ажратилган. Мазкур маблағлар “Кўкбулоқ”, “Мирзабулоқ”, “Олимлар” ва “Коризқудуқ” қишлоғидаги 48, 24, 16 ва 11-сонли 4 та умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун жами 7,0 млрд.сўм, “Ғаллаорол-1” газ тақсимлаш станциясидан Бахмал туманигача газ тармоғи қуриш учун 2,3 млрд.сўм,4 та қирғоқ бўйи ва бошқа ҳимоя иншоотлари қуриш учун 3,3 млрд.сўм, туман маркази қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштириш ишлари учун 4,0 млрд.сўм, 3 та ирригация тармоқлари қуриш учун 8,7 млрд.сўм ва 1 та ўрмон ҳўжалиги объектини таъмирлаш учун 564 млн.сўм маблағ ишлатилади.Ушбу обьектларда бугунгача 21 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган.
Шу жумладан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 18 мартдаги алоҳида қарорларига асосан “Обод қишлоқ” дастурига “Ғўбдин”, “Қипчоқсув” ва “Булоқбоши” қишлоқлари киритилган бўлиб, 23,6 млрд.сўм маблағ ажратилган.
Ушбу маблағлар ҳисобига 3 та мактаб ва 4 та тиббиёт муассасасида қурилиш-таъмирлаш, 4,2 км цементо-бетон ва 4,5 км асфальт-бетон ички йўллар ҳамда 23,4 км тупроқ йўлларда шағал ётқизиш, 18,1 км ичимлик суви тармоғи тортиш ва 4 та сув иншоотида қурилиш ва реконструкция қилиш, 8 км электр тармоғи тортиш ва 1 та трансформатор ўрнатиш, 4 км оптик алоқа кабели тортиш, 1 км газ тармоқлари тортиш, 2 дона газ тақсимлаш пунктларини таъмирлаш ишлари, шунингдек 3 та автобекат қуриш ва 1 та маҳалла биносида таъмирлаш ишлари, 140 та якка тартибдаги уй-жойларнинг ташқи фасад қисмларини тартибга келтириш, 3 км пиёда йўлаклари қуриш, 6 дона чиқинди ўрналари ўрнатиш, 1,6 минг туп дарахт экиш режалаштирилган.Бугунги кунгача 18,5 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди. Йил якунига қадар барча қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланади.
Хабарларингиз бор жорий йил баҳор мавсумида бошқа йилларга қараганда анча кўп ёғингарчилик бўлиб, апрель ойида тинимсиз ёмғир ва дўл ёғиши оқибатида Фориш, Зомин ва Ғаллаорол туманларига кучли сел келиб, бир қанча кўприклар ва аҳоли яшаш жойларига зарар етказди.
Президентимиз ушбу фавқулотда ҳолатдан хабар топиб, ушбу зарар етган обьектларни бартараф этиш, зарар кўрган объектларда қурилиш-таъмирлаш ҳамда тиклаш ишларини тезкор амалга ошириш мақсадида Фориш (Эгизбулоқ) ва Зомин (Пшоғор) туманлари қаторида Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида Фармойиши билан Ғаллаорол туманидаги таъмирталаб аҳволга келиб қолган 2 км автомобиль йўли ва 13 та йўл ўтказиш иншоотларини таъмирлаш учун 14 млрд сўм маблағ ажратди.
Бугунги кунда мазкур объектларда ҳам 8,7 млрд. сўмлик ишлар бажарилиб, 1 та - “Молтоб” ва “Янгиқишлоқ” қишлоғига олиб борувчи йўлдаги кўприк ўрнатиш ишлари якунланди.
Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан маҳаллаларда инфратузилмани ривожлантириш мақсадида Республика бўйича 201 та туманларнинг 2 тадан маҳаллаларига 2,0 млрд сўмдан маблағ ажратиш бўйича жорий йил 6 август куни Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга асосан туманидаги “Лалмикор” ва “Молтоб” маҳаллаларига 7 та объектлар учун жами 4,0 млрд.сўм маблағ ажратилиб, 10,5 км ички йўлларни таъмирлаш, 1,5 км ичимлик суви тармоғи тортиш ва 2 дона сув иншоати қуриш, 150 дона электр устунларини алмаштириш ва 6,0 км электр тармоғи тортиш ишлари бошлаб юборилгани хусусида вилоят ҳокими Эргаш Салиев сайёр қабул иштирокчиларига маълумот бериб ўтди.
Албатта мазкур амалга оширилаётган эзгу ишлар замирида Инсон қадри ётганлиги яққол намоёндир. Сайёр қабул давомида 110 нафар фуқаролардан 132 та масала бўйича мурожаатлар тингланди. Мурожаатларнинг 4 таси жойида хал этилган бўлса, 3 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 103 нафар фуқаронинг муаммо ва таклифлари белгиланган муддатларда ижобий хал этилиши юзасидан тегишли идора ва ташкилот рахбарларига топшириклар берилди.
Сайёр қабулда бир гуруҳ фуқароларга тикув машинаси файдаланиш учун берилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!