Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Обод бўлаётган Мирзачўл
29 ноябрь 2022 г 569 Комментарии: 0
Мирзачўл туманида 2022 йилда амалга оширилаётган қурилиш – ободонлаштириш ишлари жойларда қандай бораётгани бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаоллари учун пресс тур ташкил этилди.
Туман маҳаллаларида 2022 йилда 4 та дастурлар доирасида жами 52,4 млрд сўмлик ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.
Хусусан, инвестиция дастурига кўра 10 та объект учун жами 20,3 млрд. сўм маблағ ажратилган. Ушбу объектларда бугунги кунгача 19,9 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ишлари бажарилди ва 9,8 млрд сўмлик 7 та объект фойдаланишга топширилди.
Президентимизнинг 25 октябрдаги ПҚ 408 – сонли қарорига асосан туманда долзарб муаммо бўлган ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун 4 та объектларга 20,4 млрд сўм маблағ ажратилиб, бугунги кунда ишлар бошлаб юборилган.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ичимлик суви, электр энергия, ички йўллар ва бошқа инфратузилма объектлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун “Янгидала” ва “Ержар” маҳалларига ажратилган 4 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, пресс тур вакиллари дастлаб, “Ержар” маҳалласида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишди ва бу ердаги аҳоли фикрлари билан қизиқишди.
“Боғбон” маҳалласига борган иштирокчилар ҳоким ёрдамчиларининг ишлар билан танишишди.
Навбатдаги манзил “Ўзбекистон” маҳалласи бўлди, бугунги кунгача ушбу маҳаллада 2.1 км ички йўллар шағаллаштирилди. 16-боғчага қўшимча бино қуриш учун вилоят ҳокими томонидан 740 млн сўм маблағ ажратилди.
Сўнгги манзил, “Обод қишлоқ” дастури асосида обод бўлаётган “Гулзор” маҳалласи бўлди.
Мазкур маҳаллада жами 9,6 млрд сўм маблағ ажратилиб,бугунги кунгача дастур доирасида 9 млрд сўмлик қурилиш – таъмирлаш ишлари бажарилди.
Мирзачўл тумани мутасаддилари пресс тур вакилларига қурилиш – таъмирлаш ишлари давом эттирилаётгани ва уларнинг барчаси йил якунига қадар бажарилиши бўйича оммага маълумот беришларини айтиб ўтишди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!