Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахнинг 600 минг аҳолиси учун ичимлик суви таъминоти яхшиланади
30 август 2021 г 840 Комментарии: 0
Жиззах вилоятида умумий қиймати 579,5 млрд сўм бўлган Зарафшон дарёси сувидан фойдаланиш ҳисобига ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Бугунги кунга қадар объектда 378,8 млрд сўм маблағ ўзлаштирилган бўлиб, 371 млрд сўм маблағ молиялаштирилган. Ушбу маблағлар ҳисобига 92,5 км магистрал тармоқлар, шу жумладан, 21 км темир, 61,5 км стеклопластик (ЖРП) ва 10 км ПЭ магистрал сув қувури ётқизилди.
Бундан ташқари, Зарафшон дарёсидан сув қабул қилиш иншоотида 5 та насос ўрнатилди. “Жиззах” сув тақсимлаш иншоотидаги ёрдамчи биноларда қурилиш-монтаж ишлари якунланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!