» » Бахмал туманида жойлашган “Узунбулоқ” сув тозалаш иншоатида олиб борилаётган ишлар қандай бўлмоқда?

Бахмал туманида жойлашган “Узунбулоқ” сув тозалаш иншоатида олиб борилаётган ишлар қандай бўлмоқда?

23 июль 2021 г 980 Комментарии: 0

 “Узунбулоқ” сув тозалаш иншоотини умумий қиймати 89,4 млрд.сўм бўлиб, шундан 79,9 млрд.сўм маблағ ўзлаштирилган.

Бош пудратчи “Оби Хаёт Инжиниринг” МЧЖ томонидан сув тиндиргич, хлорлаш, лаборатория, филътирлаш станцияси ва ёрдамчи биноларида қурилиш-монтаж ишлари якунланган. Бугунги кунда филътирлаш станциясининг технологик ускуналари ўрнатилмоқда хамда объектда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 

“Жиззах сув таъминоти” МЧЖ Ахборот хизмати
“Жиззах сув таъминоти” МЧЖ Ахборот хизмати
“Жиззах сув таъминоти” МЧЖ Ахборот хизмати
“Жиззах сув таъминоти” МЧЖ Ахборот хизмати

2021 йил 01 июл ҳолатига 61,62 млрд.сўм ўзлаштирилди, 64,2 млрд.сўм молиялаштирилди. Бугунги кунда 1-кутарма насос станциясидан диаметри 1200 мм бўлган 16,6 км магистрал тармоқ орқали “Узунбулоқ” сув тозалаш иншоотига суветказиб берилди. “Узунбулоқ” сув тозалаш иншоотидан Жиззах Сув тақсимлаш иншоотигача бўлган 61 км магистирал тармоқдаги ишларни якуний босқичи олиб борилмокда.Объектда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

“Жиззах сув таъминоти” МЧЖ Ахборот хизмати
“Жиззах сув таъминоти” МЧЖ Ахборот хизмати
“Жиззах сув таъминоти” МЧЖ Ахборот хизмати
“Жиззах сув таъминоти” МЧЖ Ахборот хизмати

“Жиззах” сув тақсимлаш иншоотида эса ёрдамчи бинолар қурилиши якунланиб, 5000 куб метр сиғимли 2 та сув сақлаш иншооти қад ростлаяпти. Бажарилаётган бу ишлар ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари билан ҳамоҳанг давом этаётгани ҳам аҳамиятли.

Айтиш жоизки, Жиззах воҳасининг каттагина ҳудудида яшаётган ҳамюртларимизнинг бу борадаги эзгу истаклари рўёбга чиқадиган дамлар яқин.   

“Жиззах сув таъминоти” МЧЖ Ахборот хизмати

 “Жиззах сув таъминоти” МЧЖ матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!