Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Пахтакор туманидаги “Тошкент” ва “Дилором” маҳаллалари обод гушага айлантирилади
22 сентябрь 2022 г 479 Комментарии: 0
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Пахтакор туманидаги “Тошкент” ва “Дилором” маҳаллаларига 4 млрд сўм маблағ ажратилди.
Ажратилган мазкур маблағ иккита маҳалланинг инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш учун ишлатилади.
Хусусан, мазкур дастурга асосан ажратилган 2 млрд сўмга “Тошкент” маҳалласи ҳудудидаги "Қалқон" ва “Зебинисо" кўчасини 0,5 кмга асфальт қопламаси ёткизиш, 6,5 километрлик ички ирригация (суғориш тизими) тармоқларини реконструкция қилиш ва янги қуриш, 0,5 км пиёда йўлаклари қуриш ва 1 км тунги ёритиш тизими тубдан яхшиланади.
Туманнинг “Дилором” маҳалласидаги "Боғистон" кўчасига 0,3 км, "Халқлар дўстлиги" кўчасига 0,2 км асфальт қопламаси ёткизиш, маҳалла ҳудудидаги 7,5 км ичимлик суви тармоқларини реконструкция қилиш, 22 та кўп қаватли уйларга умумий узунлиги 3,5 км 5 дона канализация тармоқларини таъмирлаш, 0,5 км ички ирригация (лоток) тармоқларини реконструкция қилиш, 1,4 км пиёда йўлакларини қуриш ҳамда 1,4 километрга 50 дона темир устунларга тунги ёритиш тизимини ўрнатиш каби ишлар амалга оширилади.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!