» » Шароф Рашидов туманидаги “Пастки Сўлоқли” ва “Туёқли” маҳалласига 2 млрд сўмдан пул ажратилди

Шароф Рашидов туманидаги “Пастки Сўлоқли” ва “Туёқли” маҳалласига 2 млрд сўмдан пул ажратилди

21 сентябрь 2022 г 466 Комментарии: 0

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, 2022 йилда республика бюджети маблағлари ҳисобидан Шароф Рашидов туманидаги “Пастки Сўлоқли” ва “Туёқли” маҳалласига 2 млрд сўмдан пул ажратилди.

Мазкур маблағларга “Туёқли” маҳалласидаги Зарзамин кўчасини 620 метрига асфальт қоплама ётқизиш, Яшнаобод кўчасини 505 метрига бетон қопламаси ётқизиш, Зиёкор кўчасини 400 метри, Хуросон қишлоғини 1000 метри, Сарбон кўчасини 800 метри, Уч кўприк боши берк кўчасини 315 метри, Гулобод кўчасини 300 метрини шағаллаштириш ҳамда Яшнабод, Гулистон, Сарбон кўчаларида ичимлик суви тармоғини тортиш, Тоғбағри кўчасига 40 та, Булоқбоши кўчасига 14 та, Гулистон кўчасига 24 та, Зомин кўчасига 15 та, Нурафшон ва Сарбон кўчасига 8 тадан бетон устунлари қўйилиб, 2 та трансформатор ўрнатилади.

Шунингдек, “Пастки Сўлоқли” маҳалласидаги Темир йўл кўчасини 464 метри, Маданият кўчасини 464 метрига бетон қопламаси ётқизиш, Гулзорда 600 метр, Мевазордаги 395 метр кўчаларини шағаллаштириш, Мустақилик-1-2-3 кўчаларида ичимлик суви тармоқлари тортиш ва 1 дона сув минораси ўрнатиш ҳамда қудуқ қазиш, Темир йўл кўчасига 30 дона бетон устун ўрнатиб 1 чақирим ҳаво тармоғи тортиш, Пахтакор кўчасига 20 дона бетон устун, Миришкор кўчасига 30 дона бетон устун ҳамда 1 дона трансформатор, Шодлик кўчасига 25 дона бетон устун ва 1 дона трансформатор ўрнатиш режалаштирилган.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!