» » Жиззах шаҳридаги “Олмазор” ва “Нурлиобод” маҳаллалари инфратузилмаси яхшиланади

Жиззах шаҳридаги “Олмазор” ва “Нурлиобод” маҳаллалари инфратузилмаси яхшиланади

20 сентябрь 2022 г 572 Комментарии: 0

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, 2022 йилда республика бюджети маблағлари ҳисобидан Жиззах вилоятдаги 26 та маҳаллалар учун жами қиймати 52,0 млрд сўмлик 83 та лойиҳаларнинг манзилли рўйхати тузилди.

Рўйхатдан ўрин олган Жиззах шаҳар ва туманлардаги жами 26 та маҳаллаларда инфратузилмани комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт, мухандислик-коммуникация объектларини барпо этиш ва шу асосида аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва жойларда тадбиркорлик ҳамда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш аосий мақсад қилиб олинган.

Мазкур дастурга асосан, Жиззах шаҳридаги “Олмазор” маҳалласидаги “Сарбон” кўчасининг 800 метр, “К.Ёрматов” кўчасининг 630 метр, “Наврўз” кўчасининг
735 метр, “Тозаариқ” кўчасининг 300 метр ҳамда “Олмазор” кўчасининг 1,36 км қисмини асфальтлаш ишлари амалга оширилади.

Шунингдек, шаҳарнинг “Нурлиобод” маҳалласидаги “Олимлар” кўчасини 1,5 км, “Навнихол” кўчасининг 700 метр қисмини асфальт қоплама билан таъмирлаш режалаштирилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!