» » Арнасойда “Обод қишлоқ” дастури амалда

Арнасойда “Обод қишлоқ” дастури амалда

11 август 2022 г 478 Комментарии: 0

Арнасой тумани Чинобод МФЙда "Обод қишлоқ" дастури доирасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Айни дамда Чинобод маҳалласининг ички йўлларини тамирлаш ишлари ҳам жадал олиб борилмоқда.  Жумладан бугунга қадар “Қазоқ овул” кўчасида 700 метр, “Чинобод” кўчасида 1400 метр, “Янгиобод” 200 метр “А.Навой” кўчасида 600 метр,  жами 2900 метр тупроқ йўллар шағаллаштирилди.

Шунингдек “Янгиобод” кўчасида 200 метр таъмир талаб йўлга янги асфалт ётқизилиб, йўл қурилиш ишлари давом этмоқда. Маҳалладаги 30 дан ортиқ аҳоли хонадонлари чегара тўсин деворлари ва дарвозалари янгиланиб замонавий кўринишга келтирилмоқда.

Президентимиз томонидан 2022 йил август ойи ободонлаштириш ойлиги деб элон қилинганлиги махалла раиси ва махаллага бириктирилган хоким ёрдамчиси аҳолига тарғибот ишларини олиб бориши натижасида маҳалла аҳолиси кўчалар ҳамда хонадонлар ободонлаштирилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!