» » Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйиш бўйича тақдимот материалларини кўриб чиқиш ва мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказиш тўғрисида

Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйиш бўйича тақдимот материалларини кўриб чиқиш ва мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказиш тўғрисида

25 май 2022 г 652 Комментарии: 0

 Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйиш бўйича тақдимот материалларини кўриб чиқиш ва мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқЖиззах  шаҳридаги “Ўзбекистон” кўчасининг кенгайтирилиши,Улуғбек МФЙ, Тошкент кўчаси ҳудудидан янги “Адолат уйи” биноси қурилиши, Сангзор МФЙ ҳудудидаги 1-сонли мактабнинг 990 ўринли янги корпус биноси қурилиши, Оққўрғонлик МФЙ ҳудудидаги7 қаватли 270 ўринли Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси биноси қурилиши, Жиззахлик маҳалласи Ш.Рашидов шоҳ кўчаси ва Буюк турон кўчалари кесишган қисмида кўп қаватли турар жой бино қурилиши муносабати билан мазкур ҳудудлардаги жами 115 та объектлар (73 та турар жой, 42 та нотурар жой)мулкдорларидан ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш юзасидан тайёрланган тақдимотини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Жиззах  вилояти Кенгаши

 ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Жиззах шаҳридаги “Ўзбекистон” кўчасининг кенгайтирилиши,Улуғбек МФЙ, Тошкент кўчаси ҳудудидан янги “Адолат уйи” биноси қурилиши, Сангзор МФЙ ҳудудидаги 1-сонли мактабнинг 990 ўринли янги корпус биноси қурилиши, Оққўрғонлик МФЙ ҳудудидаги7 қаватли 270 ўринли Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси биноси қурилиши, Жиззахлик маҳалласи Ш.Рашидов шоҳ кўчаси ва Буюк турон кўчалари кесишган қисмида кўп қаватли турар жой бино қурилиши муносабати билан мазкур ҳудудлардаги жами 115 та объектлар (73 та турар жой, 42 та нотурар жой)мулкдорларидан ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш юзасидан тайёрланган тақдимоти маъқуллансин.
  2. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (А.Мустанов, Б.Назаров) ва Жиззах шаҳар (К.Холмуродов) Жиззах  шаҳридаги “Ўзбекистон” кўчасининг кенгайтирилиши,Улуғбек МФЙ, Тошкент кўчаси ҳудудидан янги “Адолат уйи” биноси қурилиши, Сангзор МФЙ ҳудудидаги 1-сонли мактабнинг 990 ўринли янги корпус биноси қурилиши, Оққўрғонлик МФЙ ҳудудидаги7 қаватли
    270 ўринли Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси биноси қурилиши, Жиззахлик маҳалласи Ш.Рашидов шоҳ кўчаси ва Буюк турон кўчалари кесишган қисмида кўп қаватли турар жой бино қурилиши муносабати билан мазкур ҳудудлардажойлашган мулк эгалари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги  911-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида очиқ муҳокамалар ўтказишга розилик берилсин.
  3. Вилоят ҳокимлиги Ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шўъбаси (Т.Яҳёев) очиқ муҳокамаларни ташкиллаштириш,ушбу қарорни ҳокимликнинг расмий сайтида, шунингдек оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминласин.
  4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси, вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Назаров зиммасига юклансин.
  5. Қарорни юклаб олиш
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!