» » РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

12 август 2021 г 840 Комментарии: 0

Жорий йил 23 июль куни Президент раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган видеоселекторда юклатилган топшириқлар ижросини ўрганиш ва бажарилишини таъминлаш мақсадида  вилоятда тузилган Ишчи гуруҳ  томонидан  Янгиобод, Зарбдор, Зомин ва Шароф Рашидов туманларида олиб борилган таҳлиллар натижасида кўплаб муаммолар аниқлангани, масъул раҳбар ва мутасаддиларнинг бу борадаги сусткашлиги ҳақида танқидий материал эълон қилинди.

Мазкур танқидий материал юзасидан Жиззах вилояти ҳокимлиги Фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш бўлими қуйидагиларни маълум қилади.

Вилоятда тузилган “Ишчи гуруҳи” томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида 2021 йил 29 август ҳолатига жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳал этилмаган 35685 та мурожаатлари қайта ўрганиб чиқилиб, 25475 та мурожаатлар ижобий ҳал қилинди, 9537 нафар мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунчалар берилди, 673 нафар мурожаатчиларнинг мурожаатлари рад этилди.

Жумладан, Арнасой тумани Ғ.Ғулом МФЙ А.Темур кўчаси (20-мактабга борувчи йул олди)га 0.8 км, Ғаллаорол тумани Ғўбдин ҚФЙ Хўжакобуд қишлоғида 2,2 км, Зафаробод тумани Узун ҚФЙ Чороғон (қабристонга борувчи) кўчасига 1,6 км, Фориш тумани Қўлба қишлоғи йўлларига 4,6 км, Фориш тумани Бахт кўчаси 1-мактаб биносига борувчи йўлга 1,0 км узунликда шағал, Бахмал тумани «Қутлуғобод» МФЙ Калтатой-1 ва Баpлос аҳоли пунктлари йулларига 0,8 км, Новқа кишлоги ички йулига 2,5 км узунликда асфальтобетон ётқизилди.

Бахмал тумани Дўстлик ҚФЙ Мустақиллик кўчасидаги д 100 ммли темир қувури эскириш натижасида 500 та хонадонда ичимлик сув таъминотида узулишлар юзага келган. Ўрганиш жараёнида мавжуд тармоқнинг носозлик юзага келган қисми таъмирланиб ахолига тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Ғаллаорол тумани Ғофур Ғулом МФЙ  100 мм полиэтелин тармоғидаги носозликлар натижасида 152 та хонадонларда ичимлик суви таъминотида муаммолар юзага келган. Ўрганиш жараёнида мавжуд тармоқнинг носозлик юзага келган қисми таъмирланиб ахолига тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Жизза шаҳар Заргарлик МФЙ 9 қаватли уй д 100 ммли полиэтелин тармоғидаги носозликлар натижасида  56 та хонадонда ичимлик суви таъминотида узулишлар юзага келган. Ўрганиш жараёнида мавжуд тармоқнинг носозлик юзага келган қисми таъмирланиб ахолига тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Шунингдек, вилоят “Ишчи гуруҳи” томонидан Янгиобод туманида ўтказилган ўрганишлар натижасида 2021 йил 29 август ҳолатига жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳал этилмаган 694 та мурожаатлари қайта ўрганиб чиқилиб, 542 та мурожаатлар ижобий ҳал қилинди, 101 нафар мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунчалар берилди, 51 нафар мурожаатчи-ларнинг мурожаатлари рад этилди.

Жумладан, Сармич МФЙ Жулангар кўчасига 1,0 км узунликда асфальтобетон ётқизилди.

Зарбдор туманида ўтказилган ўрганишлар натижасида 2021 йил 29 август ҳолатига жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳал этилмаган 2505 та мурожаатлари қайта ўрганиб чиқилиб, 2065 та мурожаатлар ижобий ҳал қилинди, 440 нафар мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунчалар берилган.

Жумладан, "Адиробод" қишлоқ фуқаролар йиғини аҳоли пункти кўчаларига 1,4 км узунликда шағал ётқизилди.

Навоий МФЙда 100 мм диаметр темир тармоғидаги носозликлар натижасида 60 та хонадонларда ичимлик суви таъминотида узулишлар юзага келган. Ўрганиш жараёнида мавжуд тармоқнинг носозлик юзага келган қисми таъмирланиб ахолига тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Зомин туманида ўтказилган ўрганишлар натижасида 2021 йил 29 август ҳолатига жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳал этилмаган 3084 та мурожаатлари қайта ўрганиб чиқилиб, 2335 та мурожаатлар ижобий ҳал қилинди, 747 нафар мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунчалар берилган, 2 нафар мурожаатчиларнинг мурожаатлари рад этилди.

Жумладан, Кунгирбой қишлоғи ички  йўлларига 1,0 км узунликда шағал ётқизилди.

Шароф Рашидов туманида ўтказилган ўрганишлар натижасида 2021 йил 29 август ҳолатига жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳал этилмаган 6540 та мурожаатлари қайта ўрганиб чиқилиб, 5121 та мурожаатлар ижобий ҳал қилинди, 1419 нафар мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунчалар берилган.

Жумладан, Файзобод МФЙ Навбахор кўчасига 1,2 км узунликда шағал ётқизилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!