Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ишлашнинг янги тизими: муаммолар ҳал этилмоқда
12 август 2021 г 786 Комментарии: 0
Жорий йилнинг 23 июлида Президентимиз раислигида “Aҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари” бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида, “Вазирлик ва идоралар ўз йўналишида энг кўп келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилиб, уларга аниқ ечимлар топиши шарт” эканлигини алоҳида таъкидлаб, мутасадди раҳбарлар зиммасига қатор вазифаларни юклади.
Ана шу видеоселоктр йиғилишида кадастр соҳасига оид аҳоли мурожаатлари ўтган йилгига нисбатан икки баробар ошгани айтилиб, мурожаатларнинг деярли 82 фоизи тушунтириш бериш орқали “ёпиб” юборилгани эътирозга сабаб бўлган эди.
Мазкур йиғилишдан сўнг Жиззах вилоятида ҳам фуқароларнинг кадастрга оид мурожаатлари қайта кўриб чиқилиб, уларнинг ижобий ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Одамларни рози қилиш асосий мақсад. Халқимизни кўп йиллардан буён ўйлантириб, ташвишга солиб келаётган муаммоларга ечим топилиб, юртдошларимизнинг фаровон турмуш кечириши учун бор имкониятлар ишга солинмоқда.
Мурожаатчиларнинг кадастр масалалари билан боғлиқ муаммолари кўриб чиқилгач, шу жойнинг ўзида муаммолар ижобий ечим топди.
– Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлашнинг янгича тизими жорий этилгани сабабли, биз фуқароларнинг ҳафталаб ва ҳатто, ойлаб ўз ечимини топмаётган мурожаатларимизга ечим топилмоқда, – дейди Шароф Рашидов тумани “Қангли” маҳалла фуқаролар йиғини “Чароғон” кўчасида яшовчи Ойша Абдуалимова. – Собиқ турмуш ўртоғимнинг номида Тошкент вилоятида кўчмас мулк – уй борлиги сабабли фарзандларим таъминоти учун нафақа пули ололмасдан келаётган эдим. Ойлар давомида ҳал бўлмай келаётган ушбу масала бугунги ўрганишлар жараёнида ўзининг ижобий ечимини топди.
А.Қаюмов
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!