» » Жиззахда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш мавзусида семинар ўтказилди

Жиззахда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш мавзусида семинар ўтказилди

31 июль 2021 г 1 235 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов ва Жиззах вилоят ҳокими биринчи ўринбосари Абдували Мустанов бошчилигида жорий йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш мақсадида Zoom платформаси орқали семинар йиғилиши ўтказилди.

                   

Zoom платформаси орқали ташкил этилган семинарда марказий студиядан вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича масъул ходимлар иштирок этишди.

Жойлардаги студиялардан  шаҳар ва туманлар ҳокимлари ва уларнинг биринчи ўринбосарлари тумандаги сектор раҳбарлари ва ташкилот бошлиқлари қатнашди.

“Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ўтказилган видеоселекторда берилган топшириқлар ижроси бўйича маърузачилар сўзга чиқишди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов, “Аҳоли мурожаатлари билан ишлашдаги долзарб муаммолар”, Президент Администрацияси  масъул ходимлари Фарҳод Азизов “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил этиш” ҳамда Сарвар Мамадиев “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ҳужжатлари юзасидан йиғилиш иштирокчиларига батафсил маълумот бериб ўтдилар.

Маълумки бугунги кунда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил этиш бўйича “Тезкор штаб” ташкил этилган. “Тезкор штаб” раҳбари вилоят ҳокими бўлиб, штаб фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, Давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ҳамда юқори ташкилотлар томонидан юборилган топшириқ ва тавсиялар ижросини таъминлайди. Сайёр ва шахсий қабуллар ўтказади.

Ташкил этилган мазкур семинарда аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш юзасидан белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида таъминлаш бўйича амалий кўмак ва кўрсатмалар берилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!